Ўзбекистон Инновацион ривожлантириш вазирлиги президентнинг ОТМдан кейинги таълимнинг инновацион моделини жорий этиш тўғрисидаги фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ОТМдан кейинги таълимда қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд. Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш талабга жавоб бермайди, уларни тайёрлашда халқаро стандартларга мос келмайдиган талаблар мавжуд, уларни тайёрлашни ташкил этишда таълимий ва илмий-тадқиқот муассасаларининг мустақиллиги чекланган.
Лойиҳада 2018 йил 1 июндан Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий аттестация комиссиясини тугатиб, Инновация вазирлиги тузилмасида ОТМдан кейинги таълим

бошқармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Шу билан бирга, 2019 йил 1 январдан ОТМдан кейинги таълимда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўзини ўзи бошқариш ва мустақиллик тамойилларига асосланган ОТМдан кейинги таълим тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Иқтисодиётнинг замонавий юқори технологик ишлаб чиқариш сектори талабларини қаноатлантириш учун таълимнинг саноатга йўналтирилган инновацион шакли — фалсафа доктори (PhD) даражасини жорий этиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) даражаси тадқиқотчи олимларнинг ҳимоя қилинган диссертация ишлари матнини интернетда мажбурий эълон қилиш талабини киритиш таклиф қилинмоқда.
Олий таълим ва илмий муассасаларга PhD, DSc ва илмий даражаларни мустақил равишда тақдим этиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. Бунинг учун ОТМдан кейинги таълим бўйича доимий фаолият кўрсатувчи кенгашлар ташкил этиш, улар ишига етакчи олимлар, жумладан чет элликларни жалб қилиш таклиф қилинмоқда.

Фармон лойиҳасида иштирок этиш