Хотира ва қадрлаш куни (9 май) муносабати билан Тошкент метрополитени станциялари мониторларида Ўзбекистон давлат архивидаги уруш йиллари фото ва видеоматериаллари намойиш этилади. Бу ҳақда «Архив» Агентлигидан «Газета.uz"га хабар қилинди.

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, архив материаллари Тошкент метрополитенига тақдим этилган, намойишлар яқин кунларда бошланиши лозим.
Бундан ташқари, «Ўзархив» ташаббуси билан 4−14 май кунлари Тошкент фотосуратлар уйида архив фото ва видеоҳужжатлар кўргазмаси ташкил этилади.