Таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Солиҳович Аббосов чоршанба куни Тошкентда 87 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Газета.uz"га у бир кун муқаддам ётқизилган 1-ҳукумат стационаридан маълум қилишди.

Шуҳрат Аббосов — А.Островкий номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институти (1949 йил) ҳамда «Мосфильм» қошидаги олий режиссёрлик курси (1958) битирувчиси.

Шуҳрат Аббосов 1959 йилдан «Ўзбекфильм» киностудиясида постановкачи режиссёр сифатида «Маҳаллада дув-дув гап» (1960), «Сен етим эмассан» (1962), «Қалбингда қуёш» (1966), «Тошкент-нон шаҳри» (1967), «Муҳаббат можароси» (1971), «Абу Райҳон Беруний» (икки қисмли тарихий-биографик фильм, 1974), «Оловли йиллар», «Отамдан қолган далалар» (икки қисмли бадиий фильм, 1998) ва бошқа фильмларни экранлаштирди.

Кўплаб мукофотлар, жумладан СССР Халқ артисти ва Ўзбекистон Халқ артисти унвонлари, «Шуҳрат» медали, а «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби эди.