Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши 24 апрель куни Пекинда бўлиб ўтган йиғилишда Владимир Норов (Ўзбекистон) номзодини 2019 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача муддатга ШҲТ бош котиби лавозимига тасдиқлашга киритди. Бу ҳақда ШҲТ Котибияти сайтидаги йиғилиш якунлари бўйича хабарда сўз боради.

2016 йил 1 январдан 2018 йил якунига қадар ШҲТ бош котиби лавозимида Рашид Алимов (Тожикистон) фаолият кўрсатади.

Йиғилишда ШҲТ ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари ташкилотнинг Циндаодаги (Хитой) июнь саммитига тайёргарлик доирасида Ҳиндистон ва Покистон қабул қилинганидан сўнг янги шароитда ШҲТ фаолиятини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги вазифаларни кўриб чиқди. Халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар муҳокама қилинди.