Бугун, 25 апрель куни 16:30 дан 20:00 гача Тошкент метрополитенининг барча линияларида Мудофаа вазирлиги Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳарбий-ватанпарварлик акциясини ташкил этади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари ҳарбий йиллар либосларини кийган ҳолда станциялар оралаб поездларда Иккинчи жаҳон уруши вақтларидаги қўшиқларни ижро этади.

Акция «Дўстлик» (собиқ «Чкалов») метро станциясида 16:30 да бошланади.