Якшанба куни 5000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар бутун Ўзбекистон бўйлаб қабристонлар ҳудудини ободонлаштиришда иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида ҳарбий хизматчилар ва вазирлик ходимлари Тошкентда Боткина қабристони ҳудудини тозалаш, тўсиқларни бўяш ва дарахтларни бутоқ қилишда иштирок этди. «Биродарлик қабристони» ёдгорлигида ҳам ободонлаштириш ишлари ўтказилди.

Жами бўлиб бутун мамлакатда 69 та қабристонда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Уларнинг 18 таси Тошкентда, 8 таси Самарқанд ва Жиззахда, 20 таси Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида, 16 таси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 16 таси эса Фарғона водийсида жойлашган.