23 апрель куни Халқаро аэронавтика ассоциацияси (FAI) ва Ўзбекистон аэронавтика федерацияси вакиллари бешта ҳаво шарида Бухоро осмонидан учиб ўтди, дея хабар қилди Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати.

21апрелда эса Самарқандда Ўзбекистон тарихида биринчи марта иссиқлик аэростатлари гуруҳ бўлиб осмонга кўтарилди. 20 киши ўрин олган FAI делегациясига швейцариялик Петер Блейзер раҳбарлик қилмоқда.

25 апрель куни аэростатларнинг Хива осмонида, 27 апрелда эса 28−29 апрель кунлари «Бойсун баҳори» фестивали бўлиб ўтадиган Сурхондарёнинг Бойсун тоғлари узра кўтарилади.