Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди. Давлат раҳбари Урганч халқаро аэропортида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан.

Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги «Улли ҳовли», Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон — Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган.