Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Хива хонлиги даврида туркманлар учун барпо этилган қишлоқлар, уй-жойлар ўрин олган Урганч туманидаги «Улли ҳовли» мажмуасига ташриф буюрди, дея хабар қилди давлат раҳбари мтабуот хизмати.17- асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 20 ўринли меҳмонхона қурилди. Туркман ўтовлари ўрнатилди. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароит яратилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари «Улли ҳовли"ни томоша қилди.

Шу ерда ўзбек ва туркман мумтоз қўшиқларидан намуналар ижро этилди.