Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Ичан қалъа"ни томоша қилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Давлат раҳбарлари Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Президентлар буюк туркман шоири Махтумқули таҳсил олган Шерғозихон мадрасасини ҳам кириб кўрди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов «Ичан қалъа» яқинидаги Нуриллабой тарихий мажмуасини томоша қилди.

Ушбу қадимий сарой реконструкция ва реставрация қилинган. Бадиий галерея, қабуллар уйи, амфитеатр, ҳунармандлар маркази, миллий ошхона барпо этилган.