Ўзбекистонлик гимнастикачи Сабина Тошкенбоева 20−22 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон тарихидаги биринчи кумуш медални қўлга киритди, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Мусобақада 14 мамлакат гимнастикачилари иштирок этди. Сабина Тошкенбоева булава билан машқларда 17,950 балл тўплаб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Гуруҳ машқларида Ўзбекистон термаси умумжамоа ҳисобида бешинчи, учта копток билан машқларда — тўртинчи (16,900) ва бешта ҳалқа билан машқларда эса олтинчи (17,150) бўлди.