21 апрель куни тонгги 7:40да Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғарбий Европа — Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 205-километрида «Мерседес Спринтер» микроавтобуси (давлат рақами 048 AXZ/13) тўкилган тош уюмига урилиб, ҳалокатга учраган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, микроавтобус «Олмаота-Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Ундаги жами 19 кишининг 17 нафари Ўзбекистон фуқароси, икки нафари эса Қозоғистон фуқароси бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч киши ҳалок бўлган, уларнинг икки нафари — Ўзбекистон фуқароларидир. Яна етти киши, улар ҳам Ўзбекистон фуқаролари, Кордай туман марказий шифохонасига ётқизилган.

ЙТҲ натижасида:

  • Мадатов Ш., 1977 йилда туғилган;
  • Тешабуев А., 1971 йилда туғилган вафот этди.

Жароҳатланганлар:

  • Жамалов И., 1971 йилда туғилган;
  • Хакимов А., 1969 йилда туғилган;
  • Калмурзаев Б., 1994 йилда туғилган;
  • Хусанов Э., 1986 йилда туғилган
  • Давронов Х., 1976 йилда туғилган;
  • Мадатов А., 1968 йилда туғилган;
  • Мадатов Д., 1981 йилда туғилган.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Кордай туман марказий шифохонасида.

ФВВ «Тезкор рақамлари» (+998 71) 147−10−50.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.