Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга Каспий қирғоғидаги порт инфратузилмаларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганишни таклиф қилди. Бу ҳақда у душанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказган музокаралар якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.

Туркманистон Ўзбекистон-Туркманистон-Каспий денгизи-Жанубий йўлак йўналиши бўйича ҳам Европа, ҳам Яқин Шарқ бозорига чиқиш бўйича йўлакни барпо этишда ҳамкорлик қилишга тайёр, дея таъкидлади Гурбангули Бердимуҳамедов.

Турманистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни 2 май куни Туркманбошидаги халқаро денгиз бандаргоҳи очилишига таклиф қилди.

Туркманистон президенти Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. 24 апрель куни Гурбангули Бердимуҳамедов Хоразм вилоятига ташриф буюради.