Ўзбекистон ва Туркманистон сув масалаларини ҳал этиш ва хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ШАвкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг ОАВ қаршисида сўзлаган нутқида маълум қилди.

«Хавфсизлик масалалари бор, биз Афғонистон бўйича жуда чуқур суҳбат қурдик, трансчегаравий дарёлар ва сув масалалари тўғрисида жиддий суҳбатлашдик… — деди давлат раҳбари. — Сув масалалари бўйича комиссия тузишга келишиб олдик».

У мамлакатлар хавфсизлик соҳасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишини маълум қилди.

«Трансчегаравий жиноятчилик, терроризм, наркотрафикка қарши кураш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдик, — деди Шавкат Мирзиёев. — Махсус органларимиз учрашишади ва ушбу жиддий масалаларни ҳал этишади».