Душанба куни эрталаб Тошкентда 14 апрелдан буён қидирилаётган олти ёшли Абдуллоҳ Алишеровнинг жасади топилди.

Бола унинг Учтепа туманидаги уйи яқинидан оқиб ўтувчи Қорақамиш дарёси қирғоғидан топилди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ.

Дастлабки кўрикда бола жасадида зўравонликдан вафот этганини тасдиқловчи белгилар топилмади. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Абдуллоҳнинг дафн маросими шу куннинг ўзида бўлиб ўтди.

ИИББ боланинг яқинлари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдирди.