Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари март ойида бир ой аввалгига нисбатан 3 фоизга қимматлашиб, квадрат метри учун 575 дан 592 ш. б. га қимматлашди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Баҳорнинг биринчи ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 3 фоизга ошиб, 643 ш. б. га (февралда — 627 ш. б.) етган бўлса, панел турдагилари нархи 4 фоизга қимматлаб, 570 ш. б. га кўтарилди (547).

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 582 ш. б. (+3 фоиз), икки хонали — 580 (+4 фоиз), уч хонали — 612 (+3 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 588 (+3 фоиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.