Газета.uz ва пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz интернет саҳифаси мавсумий маҳсулотлардан тайёрлашмумкин бўлган егуликлар тўпламини тақдим қилади.

Бодринг ва карамли салат

Тайёрланилиши оддий, аммо жуда фойдали ва мазали салатни атиги 2 та масаллиқдан тайёрлаш мумкин. Карамли салатга янада маза бағишлаш учун эса хоҳишга қараб лимон шарбати, ёғ ва саримсоқпиёз ҳам қўшишингиз мумкин. Таъбга қараб эса, бу салатни сметана ёки кефир билан аралаштиринг, консерваланган яшил нўхат ҳам солинг. Мазали таъмдан эса баҳра олинг.

Сузма ва бодрингдан салат

Сузма жуда мазали ва фойдали сут маҳсулотлардан бири бўлиб, ундан тайёрланилган салат эса ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Бугун ундан ажойиб салат тайёрлашни таклиф қиламиз.
Салат учун озроқ нордон таъмга эга бўлган сузмадан фойдаланамиз.

Шовул шўрва

Шовулдан пиширилган мазали ва бирозгина нордон шўрва кўпчиликнинг севимли таоми десак адашмаймиз. Бундай шўрва организмни керакли витаминлар билан тўйинтиради.
Бу таомни тайёрлаш жуда осон бўлиб, сиздан унчалик кўп бўлмаган масаллиқларни талаб қилади.

Кўкатли юпқалар (бичак)

Бу мазали егулик учун бизга оддий ошхамир ва ҳар хил кўкатлар керак бўлади. Пишириш жараёни эса кўп вақтни олмайди. Бу мазали егулик иссиқлигида ҳам, совигандан сўнг ҳам жуда мазалидир.

Туркча бурек

Турк ошхонасининг севимли таомларидан бири — туркча бурекдир. Оғизда эриб кетувчи бу пирогни ҳар хил асослардан пишириб, янгидан-янги таъмли таомлар билан оила аъзоларингизни хурсанд қилинг.
Хамирни қўлда ёйиш орқали ҳам, хамир жуда юпқа чиқади.



Бунданда кўпроқ рецептлар билан эса Zira.uz саҳифасида танишишингиз мумкин.

Web-саҳифа: zira.uz

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги telegram канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги telegram канал: t.me/zirauz

Таҳририят телефон рақами: +998 99 837 15 15