20 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга табрик йўллагани ва яқинда Бухоро вилоятида Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг қурилиш ишлари якунлангани ва ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда Россия ҳукумат делегациясининг иштироки учун миннатдорчилик билдирди.

«ЛУКОЙЛ» компанияси билан ҳамкорликда табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши стратегик ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларининг мустаҳкамланишидаги ёрқин намуна бўлиши таъкидланди.

Суҳбат жараёнида юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш контекстида Ўзбекистон-Россия ўртасидаги кўп режали муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб қирралари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон президенти Россия президентини давлат ташрифи билан мамлакатга таклифини яна бир марта тасдиқлади. Таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинди. Ташрифнинг аниқ муддатлари дипломатик каналлар бўйича келишувларда ўрнатилади.