Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрелдаги қарори билан президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг маҳкамалар ўртасида ахборот тизимларини бирлаштириш ҳамда тўртта инновацион лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги қатор таклифларини тасдиқлади.

1. Мавжуд паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (республика ичида), ҳайдовчилик гувоҳномалари бундан истисно, ўрнига ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами ва унинг давлат хизматларидан фойдаланишда шахсини тасдиқловчи шахсий маълумотлари киритилган идентификация картаси (ID-карталар) жорий этилади.

2.Бундан ташқари, транспорт воситаларининг амалдаги рақамларини халқаро намунага алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга олишнинг янги тизими жорий этилиб, транспорт воситалари учун қоғозли ҳужжатлар бекор қилинади ва транспорт воситалари эгаларининг тегишли маълумотлари киритилган ID-карталар жорий этилади.

3. Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни кенгайтириш ва солиқ ҳаракатлари устидан назоратни кучайтириш ҳисобига бюджет даромадларини оширишга хизмат қилувчи онлайн назорат-касса машиналари тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

4. Бюджетни иқтисод қилиш, хавфсизликни таъминлаш ва телефон музокараларини юритишда назорат ўрнатишга хизмат қилувчи ҳукумат мобил алоқа тизимини жорий этиш белгиланди.

ЙТошкентда санаб ўтилган лойиҳалар 2018 йил 1 ноябргача синов режимида жорий этилиши лозим.