14 апрель куни Ўзбекистон чегарачилари икки кун муқаддам Сурхондарё вилояти Узун туманида давлат чегарасини кесиб ўтгани учун қўлга олинган Тожикистон фуқаросини ватанига қайтаришди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларидаги «Газета.uz» ахборот манбаси хабар қилди.

Қўлга олинган шахс 1998 йилда туғилган Бегалиев Нормурод Бегалиевич бўлиб чиқди. Маълум бўлишича, у ота-онасиз етим бўлиб, руҳий касаллик аломатлари мавжуд. Унинг чегарани бехосдан кесиб ўтгани, Ўзбекистонда ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракат содир этиш ниятида эмаслиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар инобатга олинган ҳолда Нормурод Бегалиевга нисбатан жиноий иш қўзғатишдан тийилиш ва уни Тожикистонлик ҳамкасбларга топширишга қарор қилинди.

ДХХ Чегара қўшинлари вакили 2017 йилда ўзбек томони чегарани бехосдан кесиб ўтган 25 нафар Тожикистон фуқароси ортга қайтарилганини маълум қилиб, бундай амалиёт икки давлат ўртасидаги яқин қўшничилик алоқаларига мос келишини таъкидлаб ўтди.