Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб Жасур Акромов тайинланди, дея хабар қилди ЎзА.

Музаффар Комилов ҳамда Нурииймон Абулҳасан қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Қўмитанинг аввалги раиси Ортиқбек Юсупов эди.

Ушбу ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолаган эди.