Япониянинг Kawasaki Heavy Industries саноат гиганти Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқариш бўйича завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали «Таҳлилнома» дастурида хабар қилинди.

Компания Япония ҳукуматининг молиявий маблағларини жалб қилган ҳолда GTG (Gas to gasoline — таҳр.) технологиясидан фойдаланишни мўлжалламоқда.

Kawasaki Heavy Industries делегацияси Ўзбекистон вазирлик ва маҳкамалари билан ушбу лойиҳани муҳокама қилиш учун мамлакатга ташриф буюришга тайёр.