АҚШ, Франция ва Буюк Британия кучлари 14 апрелга ўтар кечаси Суриядаги кимёвий қурол яратиш дастури билан боғлиқ учта объектга авиазарбалар берди, дея хабар қилди АҚШ Мудофаа вазирлиги.

Баёнотда қайд этилишича, зарбалар Сурия раҳбари Башар Асаднинг «ўз халқига нисбатан кимёвий қурол ишлатганига жавоб» сифатида берилди. АҚШ Мудофаа вазирлиги бу Сурия ҳукуматининг тақиқланган қуроллардан фойдаланишини тўхтатади.

Мудофаа вазири Жон Мэттис зарбалар ўтган йили АҚШ Сурия ҳукумат қўшинларининг «Ал Шайрат"даги базасига йўллаган қарийб 60 та «Томагавк» қанотли ракета зарбалари орқали бомбардимон қилганидан кўра икки баробар кучлироқ бўлганини маълум қилди.