15−16 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон томондан нам ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда.

16 апрелга ўтар кечаси республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан сезиларли совуқ антициклон кириб келади, дея хабар қилди ФВВ Ўзгидромет маълумотларига таянган ҳолда.

17 апрель куни республика ҳудудида антициклон сақланиб қолади.

15−17 апрель кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда кучайиши мумкин. Жала қуйиши эҳтимоли бор.

Шамол тезлиги 15−20 м/сония (54−72 км/соат) гача кучайиши мумкин.

15−16 апрель кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи — +15…+20 даража атрофида бўлади.

17 апрель куни ҳаво ҳарорати кечаси +5…+10, кундузи — +13…+18 даражагача тушади.

15−17 апрель кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.