Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўриносари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев пойтахтнинг Учтепа тумани аҳолиси билан ўтазилган очиқ мулоқот чоғида пойтахт ёшлари орасида «соқол қўйиш» урф бўлаётганига изоҳ бериб ўтди.

Туманда яшовчи фуқаролардан Туман истиқоматчиларидан бири Тошкентда 18−35 ёш орасидаги ёшларда мана шундай ўзига хос мода тарқалганига урғу бериб ўтди. «Агар бу бартараф этилмаса, 2019−2020 йилларга келиб Тошкентдаги барча ёшлар соқол билан юрадиган бўлади», — деди у ва залда тўпланганларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари залга мурожаат этиб, аниқлаб олиш учун қарсаклар нега янграганини сўради. Ўтирганлар «бу жуда яхши ва тўғри савол», дея жавоб беришди.

«Бу ерда ўтирган барча бу қонунчилик билан тақиқланмаганини тушунамиз. Хоҳлаган одам [соқол билан] юриши мумкин», — деди Рустам Жўраев.

Унинг қўшимча қилишича, бу масалага муносабат «болаларга қандай тарбия берилгани ва маданий жиҳатдан улар нимага ўргатилгани"га боғлиқ.

Рустам Жўраев пойтахт аҳолиси билан иккинчи марта учрашмоқда. Биринчи учрашув Яккасарой туманида бўлиб ўтган эди.