Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни «Сирдарё» эркин иқтисодий хонасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда оқилона фойдаланишини таъминлаш, шу аснода янги иш ўринлари ташкил этиш ва маҳаллий аҳолининг даромадларини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Янги ЭИЗ «Жиззах» ЭИЗ (2013 йилда ташкил этилган) Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги филиали ва Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги кичик саноат зонаси негизида ташкил этилади.

«Сирдарё» ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.

Ўзбекистондаги илк ЭИЗ 2008 йил охирларида Навоийда ташкил этилган эди. 2012 йилда «Ангрен» ЭИЗ, 2013 йилда — «Жиззах» ЭИЗ ташкил этилди. 2017 йил бошида «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Хозарасп» ЭИЗни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.