Газета.уз пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда мазали пишириқлар жамланмасини тавсия қилади.

Шоколадли чизкейкОлча қайласи билан тайёрланган шоколадли чизкейк шоколад шинавандаларига жуда ҳам ёқади. Асос учун майдаланган печеньелардан фойдаланамиз, устидаги пишлоқли асоси учун керакли пишлоқни эса пойтахтимиздаги барча супермаркетлардан топишимиз мумкин. Олчанинг нордон таъми бу ширинликка ўзгача маза бахш этади.

«Наполеон» торти

«Наполеон» торти учун керак бўладиган масаллиқлар деярли ҳар бир рўзғордан топилади. Асосийси — тортни етарли вақтгача қолдириш керак. Бунда торт пломбир-кремини ўзига сингдиради ва янада мазали таъмга киради. Тортга янада чирой бағишлаш учун эса уни, резавор мевалар билан безатиш мумкин.

Туркча пахлава

Шарқ ширинликларини хуш кўрувчилар учун ажойиб ширинлик — туркча пахлава рецептини тавсия қиламиз. Уни шакарли қиём, хандон писта, ёнғоқлардан тайёрлаймиз. Бу пишириғимиз мазали чиқиши учун эса баъзи бир қоидаларни билишнинг ўзи кифоя.

Афғонча наполеон

Афғонча наполеон учун керакли масаллиқлар ҳар бир рўзғордан топилиши шубҳасиз бўлиб, пишириш жараёнининг соддалиги эса қувонтиради. Бу пишириқни тайёрлашни эса пазандачиликни энди бошлаганлар ҳам уддалай олишади.

«Қизил бахмал» капкейклари

Қизил бахмал капкейклари асосини қизил рангдаги хушбўй ва жуда мазали бисквит ташкил қилади.
Унга бундай рангни бўёқлар ёрдамида берамиз. Улар янада мазали ва чиройли чиқиши учун эса уларни крем ёрдамида безатамиз.

Шоколадли «Павлова»

Енгил «Павлова» ширинлигини шоколадли торт кўринишида ҳам тайёрлаш мумкин. Бу усулдаги пишириғимиз жуда мазали бўлиб, тайёрлаш жараёни эса ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

Бунданда кўпроқ мазали рецептлар Zira.uz саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Telegram канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Telegram канал: t.me/zirauz

Telegramдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat