2017 йилнинг апрелидан Тошкентнинг Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдуқаҳҳор Тўхтаев Ўзбекистон қурилиш вазири этиб тайинланди, дея хабар қилди туман маъмурияти вакили «Газета.uz"га.

Апрелда ташкил этилган Қурилиш вазирлиги раҳбари 1956 йилда туғилган. 2016 йил апрелидан Жиззах шаҳар ҳокими, 2005−2011 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган.

1996−1999 йилларда пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокими, 1999−2001 йилларда Тошкент ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари, 2001−2005 йилларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари бўлган. 2013−2016 йилларда «ЎзЛИТИнефтгаз» компанияси раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.