Ўзбекистон президентининг 9 апрелдаги фармони билан Ҳидоятов Ғайрат Ботирович мамлакат бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида хабар қилинди.

Тайинловга қадар Ғайрат Ҳидоятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб фаолият кўрсатган.

Аввал у Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд ҳайъати раиси (2011 йилда Олий суд судяси этиб сайланган) ва Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаган.