8 апрелга ўтар кечаси Тошкентнинг Учтепа туманида икки ўсмир «ВАЗ-2101» автомобилини ўғирлаб кетди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Ушбу жиноятни Сергели молия коллежи ўқувчиси Ж.Р. ва Чилонзор туманидаги ўрта мактаб ўқувчиси М. М. содир этган. Ш. Саъдиевга тегишли машина уй олдида эшиклари очиқ ҳолатда қолдирилган.

Кўкча Дарвоза кўчасида ўсмирлар машина бошқарувини йўқотиб қўйган ва бетон тўсиққа бориб урилган. Турли даражадаги тан жароҳатларини олган ўсмирлар шифохонага ётқизилган.