Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков 8 апрель куни телефон орқали мулоқотда шанба куни ўзбек-қирғиз чегарасида Қирғизистон фуқаросининг ўлими билан тугаган ҳодисани муҳокама қилди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар қилишича, томонлар 9 апрель куни икки давлат чегара хизматлари ҳамда бошқа мутасадди маҳкамалар раҳбарлари даражасида учрашув бўлиб ўтади.

Қўшма ишчи гуруҳи ҳодисани батафсил ўрганиб, яқин вақтлар ичида натижаларини маълум қилади.