Жума куни Тошкентдаги Мирзо Улуғбек кўчасида ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи металл тўсиқларни олиб ташлаш ишлари бошланди.Аввалроқ бошқа марказий кўчалар — Мустақиллик, Шота Руставелли, Шаҳрисабз ва Навоий (қисман) кўчаларида ҳам ажратувчи тўсиқлар демонтаж қилинган эди.

Мирзо Улуғбек кўчасидаги тўсиқ 2015 йилда, Ўзбекистон пойтахти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга тайёргарлик кўраётган вақтда ўрнатилган эди.

2017 йил баҳорида бу каби тўсиқлар айниқса чорраҳалар, айланиш йўллари ва бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш йўлларида пиёдалар ва ҳайдовчиларга катта таҳдид туғдириши тан олинган эди.

Фотосурат 2016 йили Мирзо Улуғбек кўчасининг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ қаршисида олинган.

4 апрель куни пойтахтдаги Амир Темур кўчасида бошқарилмайдиган ўтиш жойида автомашина аёл кишини уриб юборган, оқибатда пиёда ҳаётдан кўз юмган. Сентябрда худди шу кўчада эркак киши ҳам машина уришидан вафот этган. Бироқ, шунга қарамасдан, ушбу хавфли ҳудудда бу каби ҳодисалар хавфини камайтириш бўйича ҳеч қандай иш амалга оширилмади.