3 апрель куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Жиззах вилоятига ташрифи давомида халқ депутатлари Жиззах шаҳар, шунингдек Бахмал, Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Зафаробод туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларини ўтказди, дея хабар қилинди вилоят маъмуриятидан «Газета.uz"га. Сессияларда ташкилий масалалар кўрилган.

Жиззах ҳокими лавозимида ишлаб келган Акром Баритдинович Раҳмонқулов ўрнига аввал «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Акбар Сафарович Шукуров тайинланди.

Бахмал туман ҳокими лавозмига Баҳриддин Ўролович Сафаров ўрнига бунга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Мусо Анорбоев тайинланди.

Дўстлик туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Иброҳим Қаршибоев Зиёуддин Саидов ҳокимлик қилаётган Зафаробод туманига раҳбар бўлди.

Жиззах вилоятига 2016−2017 йилларда ҳокимлик қилган Улуғбек Узоқов эса Дўстлик тумани ҳокими этиш тайинланди.

Пахтакор туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Нарзулла Қўшбоқов Зарбдор тумани ҳокими бўлди.

Пахтакор туманига Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими (2016−2017) Шукурулло Бобоев ҳоким этиб тайинланди.

Қайд этиш жоизки, аввал Шукурулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов иш фаолиятидаги жиддий камчиликлар ва ҳисобот кўрсаткичларини сохталаштиргани учун Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари лавозимидан четлатилган эди.

30−31 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди. халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жиззах вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Эргаш Солиев ҳоким лавозимига тасдиқланди.