Чемпионлар Лигасида Барселона ўз ҳисобига 4 ва 5- автоголларни ёздириб қўйди. 90 минг мухлис жам Камп-Ноуда кечган учрашувда фаворит кимлиги тушунгани ҳолда Рома дастлаб эҳтиёткор футбол кўрсатди. Бироқ тайм сўнгига бир неча дақиқалар қолганида Даниэле Де Росси ўз дарвозаси олдида хавфли ҳаракат қилиб, автогол муаллифига айланди. Иккинчи тайм бошланганига кўп бўлмасидан Костас Манолас Юмтитининг зарбасини беихтиёр Алисон қўриқлаётган дарвозага йўналтириб қўйди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, қарши ҳужумда ҳаракатланган ҳимоячи Жерар Пике ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шундан сўнг Олимпикога умид билан қайтиш учун римликлар ҳужум бошлашди. Тер Штегеннинг маҳоратигина «бўрилар"га тўғаноқ бўлди, астойдил ҳаракат самараси ўлароқ, 80- дақиқада Жеко яқин масофадан туриб жавоб тўпини киритди. Ўтган йилдан буён ЕЧЛ таблоларида исми кўринмаган Луис Суарес эса ҳисобнинг йирик кўринишга келишига сабабчи бўлди. Энди Рома футболчиларининг ярим финал умидлари рўёбга чиқиши жавоб ўйинида жавобсиз киритилажак 3 голга боғлиқ.


Фото: footballace.org

«Рок-н-ролл концерти» кечаси Туманли Альбионда мутлақо ўзгача футбол об-ҳаво ҳукмронлик қилди. Инглиз футболи атмосфераси, мухлисларнинг қизиққонликларию шинавандалигини бутун дунё билади. Ливерпулдаги чорак финал баҳси ўйин бошланмасидан олдин бошланиб кетди — Манчестер Сити футболчилари келаётган автобус мерсисайдлик мухлисларнинг қип-қизил тутуни ва пиротехник воситалари қуршовида қолиб кетди.

Қарама-қаршилик олдидан қарама-қаршиликка дуч келган шаҳарликлар энди ўйиннинг дастлабки дақиқалардаёқ устунликни Клопп шогирдларига бериб қўйишди. Дастлаб Муҳаммад Салоҳ, сўнг Окслейд-Чемберлен ва Садио Мане Эдерсон дарвозасига йўл топишди: 3−0. Иккинчи таймда Ливерпуль етакчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳат олиб майдонни тарк этди. Мерсисайдликлар ёлғиз юришмайди, бироқ Салоҳнинг кейинги ўйинда майдонга тушиши амри маҳол. Шаҳарликлар жавоб ўйинига қадар ўзларини ўнглаб олмасалар, Ливерпуль қайта жазолаши аниқ. Манчестер Сити футболчилари эса иккинчи бўлимда ҳам бир-бирларини тушуна олишмади, рақиб дарвозаси томон эса бирорта ҳам зарба берилмади. Ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.


Фото: footballace.org

Барселона (Барселона, Испания) 4 — 1 Рома (Рим, Италия) | «Камп-Ноу» стадиони, Барселона. 90 106 томошабин.

Барселона: 1. Марк-Андре тер Штеген (дарвозабон), 2. Нелсон Семеду, 18. Жорди Алба, 3. Жерар Пике (Гол муаллифи 59'), 23. Самуэль Юмтити, 5. Серхио Бускетс (67 дақиқада Паулиньога алмаштирилди), 20. Серхи Роберто (83 дақиқада Андре Гомешга алмаштирилди), 4. Иван Ракитич, 8. Андрес Иньеста (85 дақиқада Денис Суаресга алмаштирилди), 9. Луис Суарес (Гол муаллифи 87'), 10. Лионель Месси

Бош мураббий: Эрнесто Вальверде

Рома таркиби: 1. Алисон Бекер (дарвозабон) 25. Бруно Перес, 11. Александр Коларов, 20. Федерико Фасио, 44. Костас Манолас (Автогол муаллифи 55'), 16. Даниэле Де Росси (Автогол муаллифи 38', 77 дақиқада Грегоре Дефрельга алмаштирилди), 7. Лоренцо Пеллегрини (60 дақиқада Максим Гоналонга алмаштирилди) 6. Кевин Стротман, 24. Алессандро Флоренци (72 дақиқада Стефан Эль-Шааравига алмаштирилди), 8. Диего Перотти, 9. Эдин Джеко (Гол муаллифи 80')

Бош мураббий: Эусебио Ди Франческо

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия)

Ливерпуль (Ливерпуль, Англия) 3 — 0 Манчестер Сити (Манчестер, Англия) | Энфилд стадиони, Ливерпуль. 50 685 томошабин.

Ливерпуль таркиби: 1. Лорис Кариус (дарвозабон), 26. Эндрю Робертсон, 6. Деян Ловрен, 4. Вирджил ван Дейк, 66. Трент Александер-Арнольд, 14. Джордан Хендерсон, 21. Алекс Окслейд-Чемберлен (Гол муаллифи 20', 85 дақиқада Альберто Моренога алмаштирилди), 7. Джеймс Милнер, 11. Муҳаммад Салоҳ (Гол муаллифи 12', 53 дақиқада Жоржиньо Вейнулдумга алмаштирилди), 9. Роберто Фирмино (71 дақиқада Доминик Соланкега алмаштирилди), 19. Садио Мане (Гол муаллифи 31')

Бош мураббий: Юрген Клопп

Манчестер Сити таркиби: 31. Эдерсон Мораес (дарвозабон), 14. Эмерик Лапорт, 4. Венсан Компани, 30. Николас Отаменди, 2. Кайл Уокер, 8. Илкай Гундўған (57 дақиқада Раҳим Стерлингга алмаштирилди), 25. Фернандиньо, 17. Кевин Де Брёйне, 21. Давид Сильва, 19. Лерой Сане, 33. Габриель Жезус

Бош мураббий: Хосеп (Пеп) Гуардиола

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)