2 апрель куни 9:55 да Навоийдаги «Қизилқумцемент» заводида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати. Ҳодиса рўй берган вақтда завод таъмирлаш ишлари ўтказилаётгани сабабли вақтинча ишламаётган эди.

Ёнғин натижасида совутиш ускунасининг ички қисмига зарар етган.

Корхона ишчиларидан Ш. Примов (1967 й. т.) ва С. Икромов (1960) турли даражадаги куйиш жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган.

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1977 йилда қурилган «Қизилқумцемент» мамлакатдаги йирик цемент заводларидан бири ҳисобланади.