Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳукумат топшириғига биноан тегишли вазирликлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида"ги қонунининг янги талқинини ишлаб чиқиб, халқ муҳокамасига қўйди.

«Қонуннинг янги таҳрири йиллар давомида таълим тизимида тўпланиб келган камчилик ва муаммолардан ҳамда бир қаторда хорижий мамлакатлар тажрибасининг чуқур таҳлили асосида шакллантирилган», — дейилади хабарда.

Сўровнома «боб"ларга бўлинган бўлиб, асосий ҳужжат билан танишиб чиқиб, тегишлича ўзгартиришларни таклиф қилиш сўралмоқда. Қонун матни қуйидаги ҳаволага жойлаштирилган бўлиб, таклифлар ушбу ҳавола орқали қабул қилинади.