Европа Чемпионлар Лигасининг ¼ финали дастлабки қарама-қаршиликларида Ювентус ўз уйида Реал Мадридга йирик — 0−3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва 2013 йилдан буён Еврокубоклар доирасидаги уй ўйинларида кўрсатиб келаётган мағлубиятсиз сериясини якунлади. 3 дақиқада Исконинг узатмасидан сўнг 7- рақамли Реал Мадрид футболчисининг киритган тезкор голи узоқ муддат таблода порлаб турган бўлса, иккинчи таймда айнан португалиялик қаҳрамоннинг ўзи ҳисобни 64-дақиқада ўзгартириб қўя қолди. Даниэль Карвахалнинг ҳаводаги узатмасини кутиб турган Роналду қайчи услубида зарба бериб, тўпни дарвозага жойлади. Шу кунларда бедор юрган Жанлуижи Буффон ҳам, бианконери мухлислари ҳам киритилган голга тан бердилар. 33 ёшга кирган бўлса-да ҳамон гиперфаол Роналдунинг узатмасидан сўнг Марсело 72 дақиқада ўйинга узил-кесил нуқта қўйди. Якуний ҳисоб — 0−3.


Фото: thesportsdaily.com

Рамон Санчес Писхуан стадионига йиғилган 40 мингдан зиёд мухлислар қаршисида гранд жамоага қарши яхши прессинг олиб бораётган, 32-дақиқада Пабло Сарабиянинг голи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олгач, 37-дақиқагача ғалабага тобора ишончи ортиб бораётган Севилья дастлаб Хесус Навасдан автогол, сўнг Алькантаранинг рохибланкослар дарвозаси томон бош билан йўллаган ажойиб зарбаси оқибатида 1−2 ҳисобида Баварияга мағлуб бўлишди.

Жавоб ўйинларида 11 апрель куни Мадриддаги Сантьяго Бернабеу стадионида Реал Мадрид мўъжазгина кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин бўлган Ювентусни қабул қилса, Мюнхендаги Альянц Арена стадионида Бавария Севилья жамоасини қайта имтиҳондан ўтказади.


Фото: WSTale.com

Ювентус (Турин, Италия) 0 — 3 Реал Мадрид (Мадрид, Испания) | «Ювентус» стадиони, Турин. 40849 томошабин.

Ювентус таркиби: 1. Жанлуижи Буффон (дарвозабон), 3. Жоржио Кьеллини, 15. Андреа Барцальи, 12. Алекс Сандро, 2. Маттиа Де Шильо, 6. Сами Хедира (75- дақиқада Хуан Куадрадо билан алмаштирилди), 22. Квадво Асамоа (69-дақиқада Марио Манджукич билан алмаштирилди), 11. Дуглас Коста (69-дақиқада Блез Матюиди билан алмаштирилди), 30. Родриго Бентанкур (сариқ карточка, 27'), 9. Гонсало Игуаин, 10. Пауло Дибала (сариқ карточка 45', 66″, майдондан четлатилди)

Бош мураббий: Массимилиано Аллегри

Реал Мадрид таркиби: 1. Кейлор Навас (дарвозабон) 4. Серхио Рамос (сариқ карточка, 55'), 12. Марсело (Гол муаллифи, 72'), 5. Рафаель Варан, 2. Даниэль Карвахаль, 8. Тони Кроос, 10. Лука Модрич (82- дақиқада Матео Ковачич билан алмаштирилди, 88- дақиқада Ковачичда сариқ карточка), 14. Каземиро, 22. Иско (75- дақиқада Марко Асенсиога алмаштирилди), 9. Карим Бензема (59- дақиқада Лукас Васкесга алмаштирилди), 7. Криштиану Роналду (Гол муаллифи — 3', 64'')

Бош мураббий: Зинедин Зидан

Бош ҳакам: Жунейт Чақир (Туркия)

Севилья (Севилья, Испания) 1 — 2 Бавария (Мюнхен, Германия) | Рамон Санчес Писхуан стадиони, Севилья. 40 635 томошабин.

Севилья таркиби: 13. Давид Сория (дарвозабон), 4. Симон Кьер, 18. Серхио Эскудеро, 5. Клеман Лангле, 16. Хесус Навас (Автогол муаллифи 37'), 15. Стивен Н’Зонзи, 17. Пабло Сарабия (Гол муаллифи 32'), 22. Франко Васкес, 11. Хоакин Корреа (сариқ карточка 15', 78- дақиқада Сандро Рамирес билан алмаштирилди), 14. Гвидо Писарро (сариқ карточка 90'), 9. Виссам Бен-Йеддер (80- дақиқада Луис Муриель билан алмаштирилди)

Бош мураббий: Винченцо Монтелла

Бавария таркиби: 26. Свен Ульрайх (дарвозабон), 5. Матс Хуммельс, 17. Жером Боатенг, 14. Хуан Бернат (сариқ карточка 34', 46- дақиқада Рафинья билан алмаштирилди), 7. Франк Рибери (сариқ карточка 13', 79- дақиқада Арьен Роббен билан алмаштирилди), 8. Хави Мартинес, 23. Артуро Видаль (36 дақиқада Хамес Родригес билан алмаштирилди), 6. Тьяго Алькантара (Гол муаллифи 68'), 32. Жошуа Киммих, 25. Томас Мюллер (сариқ карточка 85'), 9. Роберт Левандовский

Бош мураббий: Юпп Хайнкес

Бош ҳакам: Даниэле Орсато (Италия)