Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 апрель куни Абдулфаттоҳ ас-Сисини Миср Араб Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Аввалроқ Мисрнинг амалдаги президенти 26−28 март кунлари бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича қарийб 92 фоиз овоз тўплагани хабар қилинган эди.

Мисрда 60 миллионга яқин киши овоз бериш ҳуқуқига эга бўлса, сайловда уларнинг 23 миллиони иштирок этди.