30 март куни 3:55 атрофида Ўзбекистон шаҳарларида кучсиз зилзила сезилди. Унинг ўчоғи Тошкентдан 360 км жанубда, Тожикистон ҳудудида жойлашган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 2 балл, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Қашқадарёда ҳам 2 балл, Сурхондарёда эса 2−3 бални ташкил этди.

Эпицентрда зилзила магнитудаси 5,8 ни ташкил этди.

Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.