Подполковник Дониёр Кадиров Ўзбекистон ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар қилди ИИВ сайти.

Подполковник Зокирдон Ахадов бошлиқнинг биринчи ўринбосари бўлди.
Терроризм ва экстремизга қарши кураш бош бошқармаси президентнинг ўтган йил апрелдаги фармони билан Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси базасида ташкил этилган эди.