28-март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ҳукумати номидан элчи Владимир Тюрденовга Россиянинг Кемерова шаҳридаги кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган ёнғин муносабати билан самимий таъзия билдирилди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.

28 март куни Россияда Кемероводаги ёнғинда ҳалок бўлган 64 кишининг хотирасига мотам эълон қилинди. Ёнғин қурбонлар сони бўйича Россиянинг сўнгги 100 йиллик тарихидаги энг йирик тўртинчи ҳодиса бўлди.

Эрта тонгдан тошкентликлар Россия элчихонаси биносига гуллар, шамлар ва ўйинчоқлар келтирди, дея хабар берди ЎзА.