АҚШ агарда «Толибон» ҳаракати тинчлик таклифига эътибор қаратмаса, уларга қарши курашишда давом этади, дея маълум қилди АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда.

АҚШ Давлат департаменти вакили ҳарбий ҳаракатлар муаммоларни ҳал этмаслигини таъкидлади ва барча томонларни афғон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати музокаралар столи атрофида жам бўлиши учун бирлашишга чақирди. У толиблар иштирокисиз Афғонистон муаммосини ҳал этиб бўлмаслигини қўшимча қилди.

«Биз Афғонистон ҳукуматининг хавфсизликни таъминлаш бўйича чораларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз ўз иттифоқчиларимиз билан шунга аминмизки, Афғонистон ҳукуматида „Толибон“ ҳаракатига қарши курашиш ва барқарорликни таъминлаш учун барча имкониятлар мавжуд», — дея қўшимча қилди у.

Давлат котиби ўринбосари АҚШ ёрдамида Афғонистон ҳукумати муҳим ислоҳотларни амалга ошириб, «Ислом давлати», «Ал Қоида» ва бошқа террористик ташкилотлар билан кураш олиб бормоқда.

АҚШ иқтисодий барқарорликни таъминлаш, ушбу мамлакатни «хотиржам бандаргоҳ"га айлантириш учун Афғонистон олиб бораётган чораларни қўллаб-қувватлашга давом этади, деди Томас Шеннон.