Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 26 мартдаги қарори билан шу кундан Ўзбекистон пойтахтида иситиш мавсуми якунига етди, дея хабар қилди ҳокимият ахборот хизмати.

Қарорда иссиқлик таъминоти корхоналари, туман ҳокимиятлари ва УЖШБларга келгуси иситиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш вазифаси топширилди.