Жиноят кодексининг 159- (конституцион тузумга тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари бўйича турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган беш фуқаро февраль-март ойларида жазони ижро этиш муассасаларидан чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг расмий вакили Азиз Обидов «Газета.uz"га хабар қилди.

2013 йилнинг 27 декабрида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган Наманган вилоятида истиқомат қилувчи Қудратбек Расулов, 2010 йилнинг 18 январида 9 йил, 4 августида эса 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 1964 йилда туғилган Ғайбулла Жалилов, 2013 йил 8 февралида 10 йил муддатга озодликда маҳрум этилган Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи Чўян Маматқулов жазони ижро этиш маҳкамасидан озод қилинди.

Шунингдек, 2002 йил 17 сентябрда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи Юлдаш Расулев, 2003 йил 18 февралда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган Ғайрат Михлибоев ҳам жазони ижро этиш маҳкамасидан озодликка чиқди.