Якшанба куни Кемероводаги (Россия) тўрт қаватли «Зимняя вишня» савдо-кўнгилочар марказида содир бўлган ёнғин натижасида 48 киши ҳаётдан кўз юмди, уларнинг 9 нафари болалардир. 16 киши бедарак йўқолган, деб эълон қилинди, дея хабар берди РИА Новости.

ФВВ маълумотларига кўра, ёнғин бир қанча кинозаллар ва аттракционли болалар майдончалари жойлашган юқори қаватда келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, бинода аттракционлардан бири ёнган.

Кемерова вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Қидирув-қутқарув ишларини ўтказиш ёнғинни ўчиришга 600 дан ортиқ киши ва 124 та техника жалб қилинди. Кемеровога Москва ва бошқа ҳудудлардан қутқарув кучлари етиб келди.