Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 53 киши, жумладан 9 бола ёнғин қурбони бўлди, 16 киши бедарак йўқолган дея эълон қилинди.