26−27 март кунлари Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Волга бўйларидан Каспий денгизи орқали кириб келган нам ва совуқ ҳаво оқими ёғингарчиликларга сабаб бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

26 март куни республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, жала эҳтимоли бор. Бироқ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчиликлар кутилмаяпти.

27 март куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин, жала эҳтимоли бор. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликлар кутилмаяпти.

27 мартга бориб Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг кечаси +5…+10, айрим жойларда 0…-2, кундузи — 15−20 даражагача тушиши кутилмоқда.

Об-ҳаво башорати