21 март куни Тошкентнинг 21 жойида Наврўзга бағишланган байрам тадбирлари ва халқ сайиллари бўлиб ўтади. Пойтахт ҳокимияти ахборот хизмати маълумотларига кўра, улар 10:00 дан 18:00 га қадар давом этади.

Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлар рўйхати

  • Шаҳарнинг асосий саҳнаси: «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуаси майдони;
  • Абдулла Қодири" номидаги истироҳат боғи ва Талабалар шаҳарчаси (Олмазор тумани);
  • Фурқат номидаги истироҳат боғи ва «Темирйўлчилар» маданият саройи (Миробод тумани);
  • Ғофур Ғулом номидаги истироҳат боғи ва «Аква» боғи (Чилонзор тумани);
  • Anhor Lokomotiv парки, «Наврўз» боғи ва «Ибн Сино» парки (Шайхонтоҳур тумани);
  • Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдон (Юнусобод тумани);
  • «Дўстлик» истироҳат боғи (Яккасарой тумани);
  • «Ашхобод» парки ва «Дўстлик» истироҳат боғи (Яшнобод тумани);
  • «Локомотив» парки ва Бобур номидаги экобоғ (Мирзо Улуғбек тумани);
  • «Ёшлар» парки ва «Грин-парк» (Сергели тумани);
  • Экобоғ ва «Боғишамол» боғи (Учтепа тумани);
  • «Қуёшча нури» парки (Бектемир тумани).