Газета.уз ва пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Наврўз байрами дастурхонига оддий ва жуда мазали таомлар жамланмасини тавсия қилади.


Уйда пиширилган патирчаларҲеч қайси байрам дастурхонини иссиқина патирларсиз тасаввур этиб бўлмаса керак. Бугун сизларга тайёрланилиши жуда осон бўлган рецептимизни тақдим этамиз. Бундай хамирни бир кеча олдин тайёрлаб қўйинг ва нонуштага юмшоққина нонлардан пишириб, барчани қувонтиринг.


Қўй гўшти ва картошкадан ажойиб таомМиллий кафеси ўзининг жуда ажойиб ва мазали таомини тақдим этади. Қўй гўштидан ва картошкалардан тайёрланиладиган бу таом дастурхон атрофида йиғилган оила аъзоларингизни хурсанд қилиши аниқ.


Қовурилган чучвараБайрам дастурхонига ўзгача кўрк берувчи қовурма чучваралар каттаю кичикка бирдек ёқиши аниқ. Айтганча, бу чучварани қовурса ҳам, шунчаки қайнатиб пиширса ҳам бўлади.


Сузма ва бодрингдан салатСузма жуда мазали ва фойдали сут маҳсулотлардан бири бўлиб, ундан тайёрланилган салат эса ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Бундай ажойиб салат байрам дастурхонини ҳам безашига шубҳа йўқ.


Товуқ ва пишлоқдан пиширилган туркча сомсаБундай сомса сметанага қорилган хамирдан тайёрланиб, асос сифатида товуқ ва пишлоқ бўлакчалари қўшилади. Тайёрланилиши жуда осон бўлиб, ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Пишган сомсалар эса оғзингизда эриб кетади!


Туркча пахлаваТуркча пахлава қиёмга тўйинтирилган мазали ширинлик бўлиб, майдаланган ёнғоқ ва хандон писта билан бойитилган. Дастурхонингизни безатиб, барчанинг кўнглидан жой эгаллайди.


Кўк сомсаАлбатта ҳеч қайси Наврўз, яъни кўклам байрами бизларнинг севимли кўк сомсаларимизсиз ўтмайди. Бу сафарги сомсанинг хамирини умуман ўзгача услубда тайёрладик. Танишиб чиқинг, албатта ёқади!

Бунданда кўпроқ мазали рецептлар Zira.uz саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Telegram канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Telegram канал: t.me/zirauz

Telegramдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat