«Ўзбекнефтгаз» компанияси 1 апрелдан аҳолига етказиб берилаётган табиий газ тарифлари оширилиши тўғрисида эълон қилди. Янги нархлар реестри 16 март куни Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Келгуси ойдан бошлаб 10 метр куб табиийгаз нархи ҳисоблагич бўлган тақдирда 2897,4 сўм (ҳозирда — 2634 сўм, ўсиш — 10 фоиз) бўлади.

Ҳисоблагич бўлмаган тақдирда, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун фойдаланилувчи 10 куб метр табиий газ нархи 5010,6 сўм (ҳозирда — 4555,9, ўсиш — 9,9 фоиз), иситиш тизими учун — 2323,7 сўм (2112,45, ўсиш — 10 фоиз) этиб белгиланди.

Тарифларнинг тўлиқ реестри (PDF)

Охирги марта газ ва бошқа коммунал хизматлар тарифлари 2017 йил июлида ошган эди.